Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси

--- 22-янв, 10:109 1 777

Чироқчи туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси” мавзусида профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.


Бугун 22 январь куни туман ҳокимлиги ташаббуси билан 3-сектор штабида Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ички ишлар органи ҳамкорлигида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси” мавзусида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.


Учрашувда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсора Сулоймонова, туман ИИО ФМБ бошлиғи Фазлиддин Юсуповлар ҳуқубузарлик ва жиноят содир этган хотин қизларга берилган имкониятдан унумли фойдаланиши ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишига ишонч билдиришди.


Ф.Юсупов хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, Чироқчи туманда хотин-қизлар жиноятчилигига бутунлай барҳам берилган ҳудудга айлантириш, бунинг учун туман соҳа ходимларида билим, имконият, салоҳият етарли эканлиги ҳақида гапирди.



Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Сулоймонова хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга янгича ёндошув механизми тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бериб, маҳаллада иш олиб борувчи барча ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, профилактика инспекторлари ҳамда психологларнинг бирдамликда иш олиб бориши зарурлиги ҳақида сўз юритди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР