Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

--- 23-янв, 14:339 953
"Sizdan telegram" телеграм каналида "Боғча ходимлари: таъмирдан кейин ахлату тупроқ ташигандик, энди чириган картошка тозалаяпмиз" сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий материал юзасидан. 
Ушбу мақола юзасидан Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси юристи У. Азимов ва бошқарма ахборот хизмати бошлиғи  Ш. Хаджаев ҳамда Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари С.Райимқуловлар Чироқчи туманидаги 12-мактабгача таълим ташкилотида булишди ва мактабгача таълим ташкилоти ходимлари билан суҳбатлашишди. 
Суҳбат жараёнида мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг билдирган фикрлари асосида шу нарсага аниқлик киритилди:
Чироқчи туманидаги 12- давлат мактабгача таълим ташкилоти 1972-йилда фойдаланишга топширилган ва 2019-йилда инвестиция дастури асосида реконструкция қилинган. Реконструкция ишларини  "Олим ўғли Жасур" МЧЖ амалга оширган ва иш тўла якунлангач барча чиқиндилар тўлалигича МЧЖ ишчилари томонидан олиб чиқиб кетилган ва бу ишда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирок этишмаган. Муассаса тарбиячилари янги қурилган ва таъмирдан чиққан хоналарга киритилган жиҳозларни болажонлар учун тайёрлаш мақсадида артиб тозалашган.
Муассаса ходимларининг таъкидлашича бу ишларни бажарилиши учун ҳеч қанақанги буйруқ ва таъзийқ бўлмаган, аксинча уларнинг ўзлари ташаббус кўрсатиб муассасанинг очилишига иштиёқ билан тайёргарлик кўришаётган экан.
Муассасага озиқ-овқат заҳираси учун келтирилган картошка маҳсулотлари сифатли ва  истеъмолга яроқли бўлиб, ҳеч қандай чириган ва яроқсиз картошка бўлмаган.
12-давлат мактабгача таълим ташкилотига ҳозирги кунда таълим-тарбия учун зарур бўлган барча жиҳоз ва анжомлар етказиб берилган. 
Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари К. Бўтаеванинг таъкидлашича ушбу мактабгача таълим муассасасининг очилиши 2020-йил 24-январь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Юқорида келтирилган видеолавҳа ва фотосуратлар фикрларимизга асос бўла олади.






Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР