100 дан ортиқ ёшлар билан ўтказилган учрашув, Чироқчи туманидаги Хушали маҳалласида бўлиб ўтди.
Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июльдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 18 июльдаги Қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июньдаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисидаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
-Тумандаги ёшларнинг муаммо ва камчиликлари бартараф этиш мақсадида туман ҳокимининг 24 соатлик ишонч телефони фаолиятини бошлади, дейди туман ҳокими биринчи ўринбосари Маъруф Пирназаров.
Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик килиш мақсадида бўш бино ва ер участкалари ажратиш, бандлик масаласи, ижтимоий ёрдам, кредит масалалари бўйича саволларга туман ҳокими ўринбосари М.Пирназаров ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари атрофлича жавоб бердилар.
Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилди ва амалий ёрдам берилди