Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида 2020 йилнинг январь ойи ичида 13 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

--- 25-янв, 19:439 1 788


2017 йилнинг 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳуқуқий асосга кўра мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгиланган.

Чироқчи туманида 2020 йилнинг январь ойи ичида  13 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди


Чоштепа маҳалласидаги 18-МТТ 160 ўринга мўлжалланган. "Долга плус " МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Қурилиш ишларига 7 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилди. Мактабгача таълим ташкилоти 90 миллион маҳаллий бюджет, 50 миллион сўмлик Корея гранти асосида жиҳозланди.









Зарбдор маҳалласида ҳам 125 ўринли МТТ очилди. Мазкур 12-МТТ қурилиши "Олим ўғли Жасур " МЧЖ томонидан бажарилди. Бунинг учун 2 миллиард 230 миллион сўм бюджет маблағи сарфланган. 




Шунингдек, туманда яна 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.







Нодавлат мактабгача таълим муассасалари очиш ниятида бўлган кўплаб тадбиркорлар бугунги кунда ҳудудий хокимликларга мурожаат этишмоқда. Ушбу эҳтиёжлардан келиб чиқиб, туман хокимлиги томонидан туманда бўшаб қолган жойлар ва биноларни руйхатдан ўтказиш ишлари ҳам қизғин паллага кирган, - дейди туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиев.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR