Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан туман аҳлини табриклади.

--- 08-дек, 09:529 683
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан туман аҳлини табриклади.

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Аввало, Сизларни улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллик байрами билан самимий муборакбод этман.

Барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган табаррук айём ҳисобланади.

Конституциямиз, мана, 31 йилдирки, юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Айни пайтда биз янгиланган асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак.

Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур.

Конституциямиз – асосий қонунимиз қабул қилиниши билан биз Янги Ўзбекистон келажагини, тараққиёт йўлида дадил илдамлаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ-равшан белгилаб бермоқда.

Ҳақиқатдан ҳам бугун Мустақил юртимизда, шу жумладан, туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ижобий ўзгариш ва янгиланишлар, ободонлаштириш ишлари бош Қомусимиз бераётган улкан имкониятлар асосида амалга оширилмоқда.

Сиз азизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахт-у камолини кўришни тилайман.
 
Туманимизда истиқомат қилаётган 263 минг нафардан зиёд аҳолимиз, хусусан меҳнат фахрийлари, нуроний отахон-у онахонларнинг дуолари ижобат бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Яратганнинг ўзи юртимизни бало-қазолардан асрасин, эзгу ишларимизда доимо мададкор бўлсин!
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR