Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Хотин-қизлар демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланмоқда

--- 26-янв, 13:009 1 630

Мустақил тараққиёт ва ривожланиш йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнида унинг яхлитлигини кафолатловчи оила институтини мустаҳкамлаш, оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсат олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июлда парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида “Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, энг оғир масала бўлган ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда Олий Мажлис палаталарининг роли сезилмаяпти. Бу борада на самарали ишлайдиган қонунлар қабул қилинмоқда, на жойларда амалий фаолият олиб борилмоқда. Ҳолбуки, халқимиз, сайловчиларимиз биздан бу борада амалий ҳаракатларни кутмоқда” деб, оилалар ва аёллар билан олиб бориладиган ишлар доимо давлатимизнинг диққат-эътиборида эканини алоҳида таъкидлаган эди.


Таъкидлаш лозимки, эришилган муваффақиятлар билан биргаликда, оила институтига, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, эрта турмуш қуриш, шунингдек, шаръий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ каби муаммоларни бартараф этиш ушбу соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда.


Мазкур муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш бугунги кунда энг долзарб масалалардандир. Туман аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида бўлиб ўтган йиғилиш юқорида қайд этилган фикрларни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.


Тадбирда асосан, туманимизда оила институти мустаҳкамлигини таъминлашга, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш каби масалалар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Оилада вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш масаласи кўп жиҳатдан ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билими даражасига боғлиқ, - дейди йиғилишда сўз олган вилоят Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари К.Исмоилова. - Шу нуқтаи назардан маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларнинг, айниқса, ёш оилалар аъзоларининг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, педагогик, психологик соҳалардаги билимини бойитишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларига кўпроқ эътибор қаратди.


Навқирон авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш, тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил экани диққат марказида бўлиб хизмат қилади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR