Ҳозирги кундаги энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу, бу шубҳасиз Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқала бошлаган вирусдир. Ҳудуди узоқ, тарқала бошланган муддати қисқа бўлишига қарамай бу коронавирус бутун инсониятни ҳадикка солди ва қатор саволларни келтириб чиқарди.
"Коронавирус" бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Ушбу эпидемик вазиятга қарши юртимизга керакли барча чоралар кўрилмоқда. Тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам бу эпидeмиянинг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Унда тумандаги тиббиёт соҳаси раҳбарлари,шифокорлар, соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Тадбир давомида вилоят Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Ойбек Самадов эса хавотирга тушиш керак эмаслигини аммо ҳар қандай вазиятга тайёр туриш кераклигини билдириб ўтди.
Бу вирус қандай юқади ва ундан қай тартибда ҳимояланиш мумкин?Бу вируснинг илк манбаи жониворлар экани маълум бўлган. Уханда ҳам денгиз маҳсулотлари, қушлар, илон, қуён ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган бозор инфекция ўчоғи эканлиги аниқланган. Шунингдек, бу вируснинг дастлабки манбаси кўршапалак эканлиги бўйича тахминлар бор. Маълумки, бу жонивор Хитойда кенг истеъмол қилинади.
Одамдан одамга юқсада, коронавирусни грипп билан адаштирмаслик лозим, кечиши ўхшаш бўлсада, булар бутунлай бошқа касалликлар.
Ҳимояланишда энг муҳими тозаликка риоя қилиш, жамоат жойлари ва вирус хавфи бўлган ҳудудларда ниқобсиз юрмаслик, қўлларни совунлаб ювиш жуда муҳим.