Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ – ЗАМОН ТАЛАБ

--- 28-янв, 20:569 1 301

Бугунги кунда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган кучли  ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш асосий мақсадимиз бўлиб қолмоқда. Конституциямизда ушбу ғоянинг мустаҳкамлаб қўйилгани ҳуқуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт деб белгилаб қўйилган.

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ барча масалалар конституциявий нормалар, қонунлар хамда бошқа меёрий ҳуқуқий хужжатлар билан тартибга солиб келинмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда ушбу соҳада туб ислоҳотлар олиб борилди ва қўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди.

Туманимизда соҳадаги ишларни тўғри ташкил этиш, мавжуд камчиликларни ўрганиб бартараф этиш юзасидан жойларга чиқиб аҳоли билан юзма-юз мурожаатларига ечим изланмоқда. Хусусан туман ҳокими ўринбосари туман Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсора Сулоймонова ва Ишчи гуруҳ аъзолари бугун 28 январь куни туманнинг Айритом, Кўкдала ва Олтиндала маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Олис маҳаллаларда мурожаатчилар муаммосига ечим қидирди. 

Туман марказидан қарийиб 80 км олисда жойлашган Айритом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 82 ёшли отахон Л.Шарипов билдирган мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқаронинг 6 ёшли фарзандларига суннат тўйларини ўтказиб берилишига ёрдам бериладиган бўлди. Шунингдек, отахонга вилоят Кўз касалликлари шифохонасида даволаниши учун ёрдам бериладиган бўлди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати мунтазам равишда туман ҳокими Хуррам Жураев ҳузуридаги йиғилишларда муҳокама этиб борилади. Мақсадли ўрганиш натижалари Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашида кўриб чиқилади.

Хулоса қилиб айтганда, Чироқчи туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш амалдаги қонун хужжатлари асосида йўлга қўйилган. Барча мурожаатлар ўз вақтида тегишли тартибда кўриб чиқилиб, қонун доирасида жавоб берилмоқда.  

 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR