Чироқчида нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажримлар олдини олиш, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жойларда туман Хотин-қизлар қўмитаси, фуқаролик ишлари бўйича туман суди, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, низоли, ажрашиш ёқасида турган оилалар вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун транспрот касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, оилада маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
– Оила, она ва бола давлатимиз ҳимоясида эканини ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим, – дейди туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Сулаймонова. – Шу маънода, оила манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни қийнаётган муаммо ва низоларни бартараф этиш, айниқса, ажримларнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган.
Иштирокчиларга оилада юзага келаётган низолар, фарзанд тарбиясида учраётган камчиликлар, қайнона-келин муносабатларидаги муаммолар оилани парокандаликка олиб келиши мумкинлиги, бундай ҳолатларнинг оғир оқибатлари акс этган видеофильм намойиш этилди.