Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Мурожаатнома тарғиботига бағишланди

--- 31-янв, 17:549 1 262

Чироқчи туман халқ таълими бўлимида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Унда туман ХТБга қаршли таълим муассасалари раҳбар ходимлари, туман Давлат хавфсизлиги бўлими вакиллари ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.


Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси, айниқса, туман халқ  таълими бўлими вакиллари олдида турган долзарб вазифалар, 2019 йилда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, шу билан бирга, 2020 йил ва келгуси 5  йилда ривожланиш бўйича устивор йўналиш ва вазифаларни биргаликда илм, маърифат ва рақамли  иқтисодиётни ривожлантиришнинг ролини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва келгуси режалар белгилаб олинди.


– Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларни чуқур  билим, юксак маънавият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги замонавий босқичга кўтариш, янги инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган семинар, албатта, ўз натижасини беради, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Шавкат Бекмурзаев. – Шунингдек, семинарда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда олдимизда турган долзарб вазифалар ижросига доир чора-тадбирларни белгилаб олдик.


Интерфаол усулда ташкил этилган ўқув-семинарда катта тажрибага эга бўлган Ўқитувчиларнинг мавзуга доир маърузалари тингланди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR