Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Вояга етмаганлар тақдири давлат ҳимоясида

--- 01-фев, 14:299 1 651

Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги масъулиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида туманимизда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг сезиларли даражада камайиши кузатилмоқда.


Дарҳақиқат, ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимиз ёшларининг соғлом вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айланган. Айни мақсад йўлида БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланиши ҳамда таъсир доирасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича Идоралараро комиссияси ҳамда туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”га қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда  Идоралараро комиссия аъзолари, туман ИИО ФМБ вакиллари маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этишди.


Йиғилишдан кўзланган мақсад вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилгандир. - Ўз масъулиятини унутган ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқи­батида хулқ-атвори беназорат қолган вояга етмаганлар тақдирига ҳукуматимиз томонидан катта аҳамият берилмоқда дейди, - туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича Идоралараро комиссияси масъул котиби Бердиёр Халилов. - Масалан, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш, назоратсизлик ёки қаровсизлик, ўз жонига қасд қилиш  оқибатида ҳаёти ёки соғ­лиғи учун хавф туғдирадиган шароитда бўлган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга психологлар ёрдамида кўмак беришини кўчайтириш лозим. 


Фарзандларимизни муносиб тарбиялаш, уларнинг тўғри йўлдан оғишмаслигига мустаҳкам замин яратиш бугун ҳар биримизнинг эзгу вазифамизга айланган. Ахир болаларнинг бегонаси бўлмайди.

- Шу нуқтаи назардан ҳам, қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, оилани қўл­лаб-қувватлаш ва у билан ўз­аро ҳамкорлик қилиш ҳам­да ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларнинг тарбиясига якка тартибда ёндашиш вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий принциплари ҳисобланади, -дейди туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ профилактика инспектори Акмал Умиров. 


Маълумки, ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халқнинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради. Ҳозир бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз ана шундай комил инсонларни тарбиялашга йўналтирилган. Юртимизда миллий қадриятларга асосланган ҳуқу­қий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мақсадларидан бири ҳам баркамол авлод ва унинг манфаатларини рўёбга чиқаришдан иборатдир.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR