2019 йил 18 декабрь V/56-1 Чироқчи тумани
2020 йил учун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг маҳаллий
бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 18-моддасига асосан 2020 йил учун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Чироқчи тумани маҳаллий бюджети тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 57 989 538 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:
- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
- қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.
б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:
- юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;
- айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
- автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.
в) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:
- электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- айланмадан солиқ;
қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.
г) Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
Агар қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетга тушадиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.
4. Қонуннинг 21-моддасига асосан, Чироқчи туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:
а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади);
б) туман бюджетидан:
- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
- давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
5. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
6. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 3 007 761 минг сўм миқдорида белгилансин.
Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туманлар бюджетида кўзда тутилмаган,кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
9. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорилари йиллик иш хақи ва ягона ижтимоий тўлов миқдорларидан вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айирилгандан қолган маблағнинг 2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойиҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб туман бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1123516,0 минг сўмга белгилансин.
10. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:
- ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;
- ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;
- маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.
11. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.
12. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
13. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
14. Бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш;
бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларини олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин.
тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.
15. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
16.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари
Чироқчи туман Кенгаши раиси Х.Джураев