Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Маҳалла раиси билан бир кун акцияси”

--- 01-фев, 16:289 1 084

Чироқчида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими ташаббуси билан “Оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишда бир талай ишлар амалга оширилмоқда.
 
“Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими томонидан “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш борасида маҳалла ва қишлоқларда тарғибот тадбири ўтказилиб, кенг аҳоли вакиллари жалб этилмоқда. Тарғибот тадбирларида оила қуриш ёшига етган ва уларнинг ота-оналари билан оила, никоҳ муносабатларига масъулият билан ёндашиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасида никоҳ, эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш, тўй ва маракаларни ихчамлаштириш, оилавий ажрим ва низоларнинг олдини олиш хусусида суҳбатлар ўтказилмоқда.
 
Кексаларимиз, “Оила бузилса олам ларзага келади”, дейишади. Оиланинг бузилиши оқибатида ёлғиз аёл ва тирик етимлар кўпаяди. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази 
туман бўлими томонидан “Маҳалла раиси билан бир кун акцияси” доирасида Мустақиллик, Янгиқурилиш, Олмазор, Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан муаммоли оилаларга бориб ажрим ёқасида турган оилалар сақлаб қолинмоқда. 
 
Аҳоли билан очиқ мулоқатларда замонавий оилани ривожлантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оиланинг ички муносабатлари, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказиш асосида оила институтини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР