Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

--- 01-фев, 18:079 1 034

Чироқчида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда уни кенг халқ оммасига етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли йўлга қўйишга бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда.

Йиғилишларда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда кенг аҳоли вакиллари иштирок этмоқда.

Мурожаатнома йўллангандан сўнг туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.  Туман  ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тезкор равишда йиғилиш ўтказилди. Барча мутасаддилар учун амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгиланди ва тегишли топшириқлар берилди.

Мурожаатномадан келиб чиқиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Мурожаатнома йўлланган кундан эътиборан вилоят телевидениелари орқали чироқчилик фаолларнинг чиқишлари бошланди. Худди шунингдек, вилоят телевидениесида туман аҳолиси 4 марта чиқиш қилиб, Мурожаатнома юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Тарғибот гуруҳлари томонидан туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ва меҳнат жамоаларида Президент Мурожаатномасини йўналишлар бўйича очиқ савол-жавоб асосида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири 6 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. 



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР