Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний маданият ва спорт билан мунтазам, мустақил шуғулланиш кўникмаларини сингдириш тарбиявий жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади,-дейди Шавкат Бекмурзаев туман халқ таълими бўлими мудири.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суриши бежиз эмас. Хусусан, иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.Жисмоний тарбия ва спортда инновацион технологияларни ривожлантириш таълим муассасалари умумий ўрта таълим мактаблари, спорт ташкилотлари вакиллари иштирокида туман халқ таълими бўлимида ўтказилган йиғилишда қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жисмоний тарбия ва спортда инновацион технологияларни ривожлантириш муаммолари бўйича ўтказиладиган йиғилиш ўқувчиларимизни жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, соғломлаштирувчи технологияларни биринчи навбатда, болалар ва ёшлар жисмоний маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, замонавий таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш муаммоларини очиқ-ойдин муҳокама қилиш учун самарали майдон бўлади.