Вилоят ДХХ ва Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида 82-умумтаълим мактабида “Раҳамат сенга қадрдон мактаб” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов мактабининг ижодкор ўқувчилари ҳамда мезбон ўқувчилар ўртасида кечган мушоира базми барчани ўзига маҳлиё этди.
Адабий кечада фаол қатнашган ўқувчи ёшлар вилоят ДХХ вакиллари томонидан тақдирланди. Тадбир ниҳоясида мактаб директори Г.Эшбадаловага ҳамкор ташкилотларнинг совғаси 110 дона турли мавзулардаги бадиий асарлар тўплами совға қилинди. Мактаб кутубхонаси бисоти 110 та китобга бойиди.