Мактабларда «ҳоким соати», «тадбиркор ва банкирлар сабоғи» каби дарс амалиётлари бугун туман мактабларида олиб борилмоқда.
Бунга жавобан туман ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсора Сулаймонова ўзи ўқиган мактабда дарс ўтди. Мазкур дарс соати бошқа дарс соатларидан тубдан фарқ қилади. Хотин-қизлар қўмитаси раисининг дарсида фақат мактабнинг юқори синф қизларигина иштирок этди.29-сонли ўрта мактабга ташриф буюрган Г.Сулаймонова мактабнинг юқори синф ўқувчиларига “Фарзанд тарбиясида ўқитувчи ва ота-онанинг ўрни” мавзуси очиқ дарс ўтди. Қизларнинг мактабда ўқитувчиларга, синфдошларига ҳамда уйда ота-онасига бўлган муносабати ҳақида юқори синф ўқувчи қизлари билан суҳбатлашди. Очиқ дарс соати ниҳоясида туман ҳокими ўринбосари энг яхши савол берган ўқувчи қизларга китоблар совға қилди.