Ҳар қандай улкан иш эзгу ниятдан бошланади. Ортда қолган 2019 йилга назар ташлаб, босиб ўтилган йўл, эришилган натижаларни таҳлил этар эканмиз, ана шу ҳаётий ҳақиқатга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раиси биринчи ўринбосари Бердимурод Жураев.


Ўтган вақт ичида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида қатор ютуқлар қўлга киритилдики, бунинг самараси кундан-кунга чирой очиб бораётган маҳаллалар қиёфасида, турмушимиз фаровонлигида, йиғинлардаги одамлар кайфиятида, маҳаллалар иш фаолияти самарадорлигида намоён бўлаётир.
Ёшлар маънавиятини тўғри шакллантириш, уларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик руҳида тарбиялаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маҳаллалардаги муҳитни янада соғломлаштиришга муносиб ҳисса қўшиш, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштириш мазкур ҳамкорлик дастуридан кўзланган асосий мақсаддир, -дейди У.Мухаммадиев.

Оилавий ажримлар, вояга етмаганлар, хотин-қизлар жиноятчилиги, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида маҳалла раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис, профилактика инспектори ҳамда унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида намунали тизим ишлаб чиқилади, - дейди Г.Сулаймонова.


Умуман, 2020 йилда олдимизда муҳим ишлар турибди. Бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилсак, уларнинг уддасидан чиқамиз.
Бердимурод Жураев,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича
туман кенгаши раиси биринчи ўринбосари.