Адолат социал демократик партиясидан халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашига сайланган депутат Фарход Жуманов ўзи сайланган ҳудуд —туманнинг Оқолтин маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.
Учрашувга ташриф буюрганлар ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, пенсия таъминоти, йўл билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар қилишди.Депутат Ф.Жуманов кўтарилган масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берди, ваколати доирасида ҳал қилиш чораларини кўрди.Айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди.
Шунингдек, Ф.Жуманов 70-умумтаълим мактабида ҳам бўлди. У ерда фуқаролар билан учрашиб, мактабга китоблар ва спорт буюмлари совға қилди.