Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Беш ташаббусдан “Мактаблар лигаси” гача

--- 12-фев, 09:469 1 600

Иккинчи ташаббус: ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.


Жорий йил бошидан туман ёшларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида янги лойиҳага старт берилди. 


Унга кўра, 2020 йилдан бошлаб туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мактаблар лигаси” спорт ўйинларини ўтказиш йўлга қўйилди.

Хусусан, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг биринчи босқичида 184 та умумтаълим мактабидан жами 10 минг  нафар ўғил-қизлар қамраб олинди.

Жорий йилнинг февраль ойидан старт олган мазкур спорт мусобақа уч босқичда, яъни мактаб, сектор ва туман миқёсида ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларидан саралаб олинган мактаб жамоалари жорий йилнинг 10-15 май кунлари  1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида финал босқичида муваффақиятли иштирок этишади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Февраль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728 
INTERAKTIV XIZMATLAR