Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

65 оила боғчаси очилди

--- 14-фев, 21:449 1 427


Мактабгача таълим тизимида кейинги икки йил асосий эътибор болаларнинг боғчаларга қамровини ошириш, сифатли таълим-тарбия беришга қаратилди. Чироқчида жорий йилнинг ўтган даврида 3-7 ёшгача бўлган  6461 нафар болалар МТТларда тарбияланмоқда.Туманда болалар қамрови 15.3   фоизга  ошган.

Чекка қишлоқларда мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилиниб, ушбу ҳудуд болалари ҳам таълим-тарбияга жалб қилинди. Туманнинг узоқ қишлоқларида болаларнинг боғчаларга қамровини ошириш мақсадида мобиль(автобус) боғчалар фаолияти йўлга қўйилди.

Туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ш.Бойжигитов тизимда бўлаётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ишлар, болаларнинг қамрови, янги қонун билан амалга оширилиши, кўзланган режалар борасида сўз юритди.

- Бугунги кунда туманимизда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар 42 791 минг нафарни ташкил этади, уларнинг 7891 нафари  мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган, - дейди Ш.Бойжигитов. – Агар ўтган йиллар билан солиштирадиган бўлсак, бу анча қувонарли натижа. 2017 йилда 12 та боғчада 35755 нафар боладан 825 нафари, 2.3 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 7891 нафар бўлиб, болалар қамрови  18 фоизни  ташкил этади. Бугун туманнинг  Ўзбекистон  маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир оила боғчаси фаолияти йўлга қўйилди. Саодат Суярова томонидан ташкил этилган муассасада 25 нафар маҳалланинг болалари қамраб олинди. Энди улар рус ва инглиз тилларини боғчадан ўрганишади. Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Ҳатто, Ш.Бойжигитов ширинтойлар билан илк қаламда ёзиш машқларини ҳам бажарди.




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР