Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Хуррам Жураев бошқариб борди.
Сессияда депутатлар дастлаб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чироқчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ҳамда туман оқсоқолларининг Чироқчи тумани худудларида нишонланадиган “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирларини кўтаринки руҳда тинч ва осойишта ўтишини юқори савияда ташкиллаштириш тўғрисидаги Мурожаатини эшитдилар. Шундан сўнг сессия ишига кун тартибидаги масалалар муҳокамага қўйилди.
Тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғини худудида қўшимча равишда янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил қилиш;
Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилда шаклланиши, кутилаётган қўшимча манбаларидан мақсадли фойдаланиш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш каби масалалар Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман фаоллари эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик, маъмурий ҳамда иқтисодий суди раисларининг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси юзасидан 2020 йилда амалга ошириладиган вазифалар ҳақидаги ахборотлари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов томонидан туманда ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни йўлга қўйиш ҳақида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.