Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббусининг ижросини туманда таъминлаш мақсадида Транспорт касб-ҳунар коллежида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусидаги кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди.


“Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган кўргазмали тақдимот ўз мақсадига эришади деган умиддамиз.

