Ватанимиз эртаси бўлмиш ёш авлодга бўлган эътибор келажакка эътибор демакдир. Бу борада юртимизда катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, етук кадр бўлиб етишишлари учун замин яратишдир.
Барча таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар учун шароитлар ва қулайликлар яратилмоқда. Шу жумладан Чироқчи туманининг Обод маҳалласида истиқомат қилувчи 29-мактаб ўқитувчиси Бахтиёр Хушматов невараси 27-мактабда таҳсил олаётган 2-синф ўқувчиси Маҳлиё Бахтиёрованинг эришган ютуқларидан хурсанд.
Маҳлиё Бахтиёрова Муҳтарам Президентимизнинг илгари сурган 5 ташаббус доирасида 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган “Бадиий гимнастика” мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Бахтиёр Хушматов неварасининг муваффақиятидан рухланган ҳолда, унинг ушбу ғалабасига сабабчи ва елкадош бўлган устозларига ўз ташаккурини билдирди.