Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

“Қашқадарё ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УСТАЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ВА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА Чироқчи туман электр тармоқлари корхонасида ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

--- 27-фев, 12:479 1 064

Ҳар бир касб эгалари иш фаолияти билан шуғулланар экан, ўша соҳага оид кўникмаларга эга бўлиши, касбга доир қоидаларни тўлиқ ўзлаштириши, хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилиши зарур. Айниқса, электр энергияси соҳасидаги мутахассислардан бундай кўникмалар қаттиқ талаб қилинади. Зеро, ҳар дақиқада бахтсиз ходисалар рўй бериши мумкин. 

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакиллари туман электр тармоқлари корхонасининг  усталари электр қурилмаларининг ишончли ишлаши, ишчиларга беҳатар, хавфсиз иш услубларини ўргатиш, электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш меъёрлари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар давомида усталарга соҳага оид кўникмалар, иш жараёнида бажарилиши шарт бўлган хафсизлик қоидаларига алоҳида таъкидланди.

Хавфсиз бехатар иш жойини ташкил этиш, юқори савияда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жараёни мукаммал тарзда қайта ўргатилди.  Яна бир долзарб масала  айниқса, қишнинг совуқ, ёғингарчиликли кунларида истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда асосий муаммоларлардан бири трансформаторларнинг яхши ҳолатда ишлашидир. Бунинг учун соҳа ходимлари йил давомида ҳудудлардаги трансформаторларнинг таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Шунга қарамай ўқув-семинарда усталарга трансформаторлар чўлғамини унга қўйилган талаблар, уларнинг ҳолатини даврий синаш, корхона марказий таъмирлаш устахонасида изоляция синови хизмати бўлимининг малакали ходимлари иштирокида амалий жиҳатдан қайта ўргандилар.

Ўрганиш жараёнида ҳар бир усталар томонидан кўрсатилган техник хизматларини мустақил қайта такрорлаб берилиши, уларни олган кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлиги аниқ. Ўз касбини мукаммал эгаллаган инсонгина керакли мутахассис бўлиши, соҳа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Буни яхши билан электр соҳаси ходимлари ўз билим кўникмаларини янада ошириш йўлида изланмоқдалар. Бундай ташаббусларни корхона раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда шароит яратиб бермоқдалар. 


Шавкат Холов.

туман Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи.
 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR