Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Саёҳат тушлиги ҳам ўзгача табиат қўйнида тандирга ёпилган ширмой нон ва бир коса қатиқ, бир пиёла чой устида кечган мароқли суҳбат асносида кечди

--- 28-фев, 21:159 1 755
Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғи ҳамда унинг теварак-атрофларида Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ тарихий жойлар оз эмас. Аввало, у кишининг падари бузруквори Амир Тарағайнинг номини мазкур маскан билан боғлайдилар. Тоғли Тарағайнинг юқорисида эса Дунётепа тарихий ёдгорлиги жойлашган. Мазкур тепалик улкан даранинг шундай қисмида ўрнашган-ки, унинг устидан туриб, Чироқчи тарафга, ҳаво очиқ кунлари қаралганида, ўнлаб чақирим масофани оддий кўз билан кузатиш мумкин эди.
Шунингдек, уч томонни қуршаган тоғларнинг чўққиларига қадар содир бўлаётган нарсалар яққол кўзга ташланиб турарди. Дунётепа номининг келиб чиқишини-да, мана шундай беқиёс кўламдорлик миқёси билан боғлайдилар.
Бугун тоғликлар билан  бўлган очиқ мулоқотдан сўнг, Олий Мажлис депутати Шарофиддин Назаров ҳамда халқаро журналист Бердиёр Жумаевларни туман ҳокими Хуррам Жураев табиат қўйнида сайр қилишга таклиф қилди.
Атрофни қоплаган туман ва совуқ ҳаво, майин савалаётган ёмғир ва албатта дарёнинг тошларга ўрилиб оқаётган овози  ташкил этилган саёҳатга ўзгача файз киритди. Меҳмонлар туман ҳокими ва маҳаллий аҳоли ҳамрохлигида денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда ўрнашган Дунётепага оз эмас нақд 4 км йўл босиб яёв тепаликка кўтарилишди. Саёҳат тушлиги ҳам ўзгача табиат қўйнида тандирга ёпилган ширмой нон ва бир коса қатиқ, бир пиёла чой устида кечган мароқли суҳбат асносида кечди.Дунётепадан пастга енган меҳмонлар ва туман ҳокимининг йўлига пешвоз чиққан маҳаллий аҳоли вакиллари уларни тоғликларнинг миллий таоми қуртова ва қозон патир билан сийлашди. Меҳмондўст, мард ва танти тоғликларнинг одати шунақа. 


















                                        
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
INTERAKTIV XIZMATLAR