Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

--- 29-фев, 20:589 975

Чироқчида фуқароларнинг коррупция ҳолатлари олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
 
Туман адлия бўлими томонидан ташкилот ва муассасаларда “Коррупцияга қарши курашиш-долзарб вазифа” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

– Коррупциянинг олдини олиш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилади, – дейди туман адлия бўлими етакчи мутахасиси Хайрулла Дўсиёров. – Мамлакатимизда турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида қилинаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Бунда аввало, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш янада долзарб аҳамият касб этиб, оммавий ахборот воситалари орқали порахўрлик ва коррупцияни йўқ қилишга қаратилган ижтимоий роликларни намойиш этиш, турли таҳлилий материаллар чоп этиш айни муддаодир.
 
Бугунги кунда жаҳон миқёсида коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фуқароларнинг ижтимоий адолатга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳужжатлар ратификация қилиниб, миллий қонунчилик базаси тобора такомиллаштирилмоқда.
 
Семинарда мавзу юзасидан турли тақдимотлар ўтказилиб, фуқароларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR