Чироқчи тумани Кўкдала ҳудудида жами 14 000 гектар тарвуз экилиши режалаштирилмоқда. Жорий йилда 385 та фермер хўжаликларининг 9 300 гектар ер майдонида, 5 981 нафар аҳоли томорқаларида ҳамда 4 700 гектар ер майдонига тарвуз экилиши кўзда тутилмоқда.

Кўкдала кенгликларида экилаётган тарвузлар уч босқичда бозорга чиқарилиши режалаштирилган. Эртачи 5 030 гектар, ўртачи 4 718 гектар ҳамда кечги 4 252 гектар ер майдонларида тарвуз ўруғлари қадалади.
Тарвуз етиштирувчи фуқаролар томонидан ўз томорқасида тарвуз етиштириш ҳисобидан 2 016 нафар уюшмаган ёшлар мавсумий ишга жалб қилинади.
Ёшларни иш билан таьминлаш мақсадида Кўкдала кенгликларида 1000 гектар лалми ерга 67 та артезан қудуқ ковланиш арафасида турибди. 






















