Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев: туманда 2350 нафар ёшлар иш билан таъминланади

--- 06-мар, 11:449 1 435
Жорий йилда Чироқчи туманида 14 минг гектар ер майдонига тарвуз экиш режалаштирилган. Туманнинг Кўкдала худудида ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан ҳар бир сектор раҳбари бошчилигида секторлардаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 100 гектардан умумий 400 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган лалми ер майдонлари танланиб, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида ер ажратилмоқда. 
Лойиҳа доирасида бугунги кунгача 52 нафар уюшмаган ёшлар учун 1 гектардан ер ажратиб, туман ҳокимининг қарори чиқариб берилди. Лойиҳа давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож уюшмаган ёшлар бандлиги таъминланмоқда. Тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари эвазига ажратилган ер майдонларида плёнка остига тарвуз экиш учун зарур бўлган плёнка ва уруғ етказиб берилмоқда. Ҳозирда ушбу ер майдонларида экспортбоп тарвузни плёнка остига экиш ишлари амалга оширилаётир. Ушбу ташаббус доирасида 400 нафар банд бўлмаган ёшлар иш билан таъминланди.

Туман марказидан узоқда жойлашган ҳудудларда, шу жумладан тоғли ҳудудларда яшовчи уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида МЧЖ лар ташкил қилиниб, кооперация асосида 991 гектар ер майдонида бодом экилиши режалаштирилган. Лойиҳа асосида эса ҳар бир банд бўлмаган ёшга 1 гектардан бодомзорлар берилиши кўзда тутилган. Бу билан 991 нафар ёшлар иш билан таъминланади.

Шунингдек, писта экиш учун 50 гектар ер майдони ажратилиб, бу сохада ҳам 50 нафар янги иш ўрни яратилади.
325 гектар майдонда экспортбоп ёнғоқ кўчатлари томчилатиб суғориш технологияси асосида Туркия давлатидан олиб келинмоқда. Натижада 325 нафар банд бўлмаган ёшлар учун янги иш ўринлари яратилади.
165 гектар майдонда эса экспортбоп қовун навлари экилмоқда. Натижада 165 нафар банд бўлмаган ёшлар учун янги иш ўринлари яратилади.
Хусусан, 50 гектар майдонга “лазани” навли помидор, 30 гектар кўкатлар  экилмоқда ва етиштирилган ҳосил тўлиқ экспортга йўналтирилади. Бу билан 100 га яқин ёшлар иш билан таъминланади.

Шу билан биргаликда, тумандаги “Чироқчи кластер” маъсулияти чекланган жамияти томонидан Кўкдала ҳудудида замонавий тикувчилик корхонасини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳани жорий йилнинг сентябрь ойида ишга тушириш ва шу орқали 250 нафар қизларни иш билан таъминлаш мўлжалланган.
Шунингдек, “Чироқчи кластер” маъсулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилда харид қилиниши белгиланган 50 та чопиқ тракторлари, 10 та ҳайдов тракторлари ва 9 та пахта териш машиналари бошқариш учун банд бўлмаган ёшларни ишга олиш кўзда тутилган.

Туманда банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида уларда дастлабки тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, мева-сабзавотчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш натижасида 2350 нафар ёшлар иш билан таъминланади.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR