Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Вояга етмаганлар ўртасида хукукбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олайлик!

--- 06-мар, 15:469 1 311

Маърифатпарвар Абдулла Авлоний ёшлар тарбиясини “ҳаёт-мамот масаласи”, деб таърифлаган. Зеро, тарбияси мўрт ёшлардан жамият, маҳалла ёки оила учун ҳеч қандай наф бўлмайди. Ёшларнинг жиноятга қўл уриши тарбияда йўл қўйилган хато ёки бефарқликнинг аччиқ инъикосидир.
Хўш, ўсмирлар нега жиноятга қўл урмоқда? Уларнинг ота-онаси, таълим муассасаси, маҳалласи бундай ҳолатга нега бефарқ, лоқайд муносабатда бўлмоқда?
Чироқчи туманида бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўқувчиларнинг дарсга мунтазам қатнашиши назоратга олиниб, бўш вақтини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноят чуқур таҳлил қилиниб, масъул раҳбарлар, ота-оналар ёки уларни урнини босувчи шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
 
 – Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган, – дейди туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича Идоралараро комиссия масъул котиби Бердиёр Халилов. – Шундай бўлса-да, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилаётгани ачинарлидир. Бунда барчанинг, жумладан, бизнинг ҳам айбимиз бор. Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, масъулиятни ошириш муҳим вазифадир. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш, ёшлар бандлигини таъминлаш бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
 Бугун туман халқ таълими бўлимига қарашли 28 умумтаълим мактабида “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймайлик” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.  Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг асосий сабабларидан бири оиладаги носоғлом муҳит ва таълим муассасаларидаги эътиборсизликдир. Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясига алоҳида масъулият билан ёндашиши лозим. Ўсмирлик даврида енгил-елпи, эмин-эркин ҳаётга ўрганган болада асосан безорилик ва фирибгарлик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар кўп учрайди. Бу ўзбошимчаликнинг олди вақтида олинмас экан, улғайганида улар катта "иш"ларга ҳам қўл уриши турган гап.
Ота-онанинг фарзанд ахлоқидаги салбий ўзгаришлар, унинг феъл-атвори, таълим-тарбиясига эътиборсиз бўлиши бола келажаги учун жиддий хавф туғдирувчи асосий омил эканини таъкидлайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жиноятга қўл ураётган болалар, асосан, нотинч ва носоғлом оилаларда вояга етмоқда. Оиладаги бундай муҳитга мослашган ёки моддий таъминотга муҳтож бола бошқалар билан кўп жанжаллашади, ўғрилик, безорилик каби жиноятларга қўл уради.
Ота-оналарнинг болалар тарбиясига масъуллиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида алоҳида қайд этилган. Унга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Бироқ, бугунги кунда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқ­бузарлик ва жиноятчиликнинг ортиб бораётгани ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эъти­борсизлигини кўрсатмоқда. Ёшлар ўртасида итоатсизлик, ота-онага қулоқ солмаслик иллати шакл­ланиб бормоқда. Ота-онанинг  ва таълим муассасалапридаги укитувчиларнинг топшириғини бажармаслиги, ҳатто уларга нисбатан куч ишлатганлиги  ҳолатлари ҳам учраётгани ачинарлидир.­
Фарзандни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга ета­ди. Бунда, албатта, оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, ои­ласи, халқи, маънавий ил­дизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят ва хукукбузарликлар кўчасига кирмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси­ зиммасидаги масъулиятни чу­қур ҳис этиши, бур­чини сидқидилдан бажариши лозим.

Бердиёр Халилов
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича Идоралараро комиссия масъул котиби. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR