Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Туман ҳокими Хуррам Жураев: Қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашишдир

--- 06-мар, 18:169 1 298
Чироқчи туманида фуқаролар билан ишлаш, уларнинг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилаётган туман ҳокими Хуррам Жураев бугун фуқаролар билан очиқ мулоқот қилди.
Турли муаммолардан азият чекаётган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан туман ҳокими бевосита суҳбатлашди, одамларнинг муаммо, дардлари тингланди, муаммолар имкон қадар шу ернинг ўзида ҳал этилди.
– Бу каби қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, – дейди туман ҳокими Х.Жураев. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги умид ва ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Эрта тонгдан бошланган қабул давомида туман ҳокими ўнлаб фуқароларни қабул қилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга жойида ечим топишга имкон бермоқда.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR