Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Математика фан ойлиги муносабати билан очиқ дарс ташкил қилинди

--- 11-мар, 17:309 1 352

Умумтаълим мактабларида мунтазам ўтказилиб келинаётган фан ойликлари тадбирилари ўқувчиларнинг фанларга, билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Мактабларнинг нафақат юқори синф, балки бошланғич синф ўқувчилари ҳам жуда катта қизиқиш билан фан ойликлари тадбирларида фаол иштирок этишмоқдалар.
Шунингдек, мактабларда фан ойликлари тадбирларидан ташқари ноанъанавий очиқ дарслар ҳам ўтказилмоқда. Очиқ дарсларда устозлар замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиб, дарс жараёнларини ташкил қилишмоқда.

Шундай очиқ дарслардан бири февраль ойи математика фани ойлиги муносабати билан туманимиздаги 69-сонли умутаълим мактабида ўтказилди. Мактабнинг математика фани ўқитувчиси Фарход Нормаҳмматов 6-синфда "Aралаш сонларни қўшиш ва айириш "мавзусида очиқ дарс ўтди.

Очиқ дарсда ўқитувчи ўқувчиларнинг эпчиллигини, чаққонлигини янада оширувчи, хотирасини мустакамлайдиган ноанъанавий таълим методларидан фойдаланди. Хусусан, “Ким эпчил? Ким чаққон?”, “Хотира машқи” таълим методлари ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, таълим самарадорлигини оширишда янги педагогик технологияларнинг қўлланилиши бу соҳада катта ютуқларга эришиш имконини беради. Замонавий педагогик технологиялар ўқувчиларда ижодкорлик, эпчиллик, топқирлик, тез фикрлай олиш қобилиятларини ривожлантиришга, ўз устида ишлаш, бир-бирини тинглаш, мустақил фикр юритиш кўникмаларининг шаклланишига кенг йўл очади.

Очиқ дарсда ўқувчилар фаол иштирок қилдилар. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг математика фанидан олган билимлари мустаҳкамланиб, янги билимлар ҳосил қилинди. Қизиқарли, баҳс-мунозарага бой бўлган дарсда, ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишлари янада ошди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР