Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Одам савдосига қарши кураш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир

--- 12-мар, 12:189 1 084


Бугун 12 март айни вақтларда Чироқчида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Тренингни "Istiqbolli avlod" ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими раҳбари Шахноза Раупова олиб бормоқда.
Ўтказилаёган “Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда ҳамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусидаги семинар-тренингда Шахноза Раупова мазкур иллатнинг салбий жиҳатлари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар бермоқда. 

«Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!» лойиҳаси доирасида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан вилоят ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган бу тадбирда ишчи ишлар органлари профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари иштирок этишмоқда.

Семинар-тренинг давомида тумандан чет элга норасмий равишда чиқиб кетиб, у ерда турли муаммоларга дуч келган одамларнинг ҳолатлари кўриб чиқилди ва улар қандай хатоларга йўл қўйганликлари, шунга ўхшаш вазиятларда профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари ватандошларимизга қай тарзда ёрдам беришлари мумкинлиги муҳокама қилинди. 

Масалан, тадбир иштирокчилари Россия Федерациясига турмуш ўртоғи ва бир ёшли фарзанди билан кетиб, у ерда маиший зўравонликдан жабр кўрган ва охир-оқибат Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда унинг хорижий ҳамкорлари ёрдамида ватанига қайтарилган 22 ёшли аёлнинг аянчли тақдири эшитишди. Шу мисол асосида профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мутахассисларига Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳузурида ташкил қилинган “Долзарб алоқа” тармоғининг асосий мақсади ва вазифалари, иш тамойиллари тушунтирилди. Шунингдек, марказ томонидан бепул ва махфийлик сақланган ҳолда кўрсатиладиган психологик, юридик ва бошқа хизматлар ҳақида маълумотлар берилди.

Семинар-тренингда таъкидланганидек, одам савдоси хавфидан огоҳ этувчи ташвиқот ишларининг бевосита жойларда ташкиллаштирилиши фуқаролар томонидан маълумотларнинг тўлиқ ўзлаштириши, келгусида қариндошлари ва танишларига ҳам етказилиши, жамиятимизда соғлом ижтимоий муҳитнинг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади.

Тадбир иштирокчиларининг мавзуга оид барча саволларига Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Шаҳноза Раупова ва марказ ҳуқуқшуноси Нурхон Ядгаровлар батафсил жавоблар беришди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР