Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Мурожаатларга имкон қадар жойида ечим топилмоқда

--- 13-мар, 15:439 1 215
Чироқчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалалар ижросини ўрганиш мақсадида 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқулов ҳудудларда аҳоли билан юзлашди.
Сектор ҳудудидаги аҳоли вакиллари томонидан Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни жойига бориб ўрганган А.Бешимқулов аҳолини қийнаётган муаммоларга эчим топишга ҳаракат қилмоқда.
Хонадонларга бориш, аҳволи билан яқиндан танишиш, юзага келган муаммоларни сайёр қабуллар чоғида жойида, амалий ҳал қилиш бугунги куннинг асосий мезонидир.Фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар 3-сектор раҳбарлигида бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда тўғридан-тўғри аҳоли орасига бориб ўрганилмоқда. Шунингдек, ана шу сайёр қабуллар чоғида аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалалар жойида ўрганилиб, бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилаётир.
Натижада 3-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласи Сойбўйи кўчасидан ўтувчи анҳорни тозалаш ва ички хўжалик йўлларни таъмирлаш масаласида қилинган мурожаат жойида ўрганилди ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишларни тез фурсатда бажаришга келишиб олинди.– Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни мазмун ва моҳиятини чуқурроқ ўрганиш мақсадида секторлар раҳбарлари иштирокида муаммони бартараф этиш амалиёти яхши йўлга қўйган, – дейди туман ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Актамали Бешимқулов.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР