Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Умумхалқ хайрия ҳашари якунланди

--- 15-мар, 14:159 1 291

Ҳашар... Бу каломни эшитганимизда, неча минг йиллар мобайнида одамларнинг бошини қовуштириб, улар қалбига инсонпарварлик, саховатпешалик, саранжом-саришталик каби туйғуларни сингдириб келаётган эзгу қадрият кўз олдимизда гавдаланади. Ушбу қадриятнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, у инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, ҳамжиҳатлик, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди.
Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди. Улуғ, азиз айём — Нарўз байрами арафасида 14-15 март кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари туманимиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилди. Ушбу тадбир Чироқчининг ҳар бир гўшасида, энг чекка қишлоқ, овул ва маҳаллаларида кенг қулоч ёйди.
Ҳашар — элимизга ярашадиган юмуш, қадриятлардан. Шу боис бундай хайрли амаллардан ҳеч бир тумандошимиз ўзини четга тортгани йўқ. Бу йилги ҳашарнинг жойларда уюшқоқлик билан ташкил этилганини 139 минг 823 нафардан зиёд тумандошларимизнинг фаол иштирокида ҳам билиш мумкин. Уларнинг 83 мин 894 нафардан ортиғи ёшлар экани эртамимз эгаларининг жамоат ишларида тобора фаоллашиб бораётганининг яққол ифодасидир.
Икки кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 487 гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 350 километрдан зиёд ариқ-зовур ва лотоклар тозаланди, 94 та қабристон ҳамда зиёратгоҳ тартибга келтирилди.
Бундан ташқари, қарийб 18 миллион тупдан зиёд дарахт ва кўчатга шакл берилиб оқланди. Ҳашар ишларига 138 дан ортиқ техника воситалари жалб этилиши натижасида 346 тоннага яқин чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди.
Ҳашар кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз кексалар ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳашар кунларида туман бўйича 154 нафардан зиёд кам таъминланган оиланинг уй-жойлари таъмирланиб, 2880 м2 ҳажмдаги ишлар бажарилди. Ушбу ишларга 65701 минг сўм маблағ сарфланди. Мингдан ортиқ ёлғиз кекса ва ногиронлар, 150 та эҳтиёжманд оилага ушбу мақсадда жами 37386 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Бу йилги ҳашар ўтган йиллардагига қараганда ўзгача файз-тароват, шижоат билан, асосийси, ҳамжиҳатликда ўтди. Ҳашар муносабати билан барча корхона, муассаса ва ташкилот ишчи-хизматчиларининг бир кунлик иш ҳақи «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ва унинг жойлардаги бўлимлари ҳисобига ўтказиб берилаётир.
Умумхалқ хайрия ҳашари якунланди. Аммо унинг моҳиятида мужассам бўлган ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфият айни кунларда республикамизнинг барча маҳаллаларида давом этаётган ободонлаштириш ҳамда тозалик ойлиги тадбирларига кўчган.








































O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR