Шу бугун Чироқчида бозорлар ёпилармиш деган маълумотлар тарқалди. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорига боришди.Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари” ярмаркаси 16 мартдан иш бошлади. Туман ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари тумандаги мавжуд бозорларда нарх-навонинг сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида халқ билан очиқ мулоқот қилди.
Туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари бозор бўйлаб савдо расталарини айланиши давомида сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашишди. Бозор-учар қилиб юрган харидорлар ва сотувчилар бозордаги нарх-навонинг доимгидек эканлигини билдириб ўтишди. Бозорлар ва дўконлар фаолияти ҳар доимгидек давом этмоқда. Республикамизнинг озиқ-овқат захираси ҳам етарли даражада.Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.