Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

АХБОРОТ ТАРҚАТИШДА ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ВА ШИФОКОР СИРИ БОРАСИДАГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ

--- 16-мар, 19:139 1 305
Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида қайд этилганидек: “Шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этишга, шу жумладан шахсга доир маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳаммаа маълум қилишга, интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришга ёки шахсга доир маълумотлардан бирор-бир бошқа усул билан фойдаланиш имконини беришга қаратилган ҳаракатлар шахсга доир маълумотларни тарқатишдир.
 Шахсга доир маълумотларни йиғишнинг илгари билдирилган мақсадларидан четга чиқилган ҳолларда, ушбу маълумотларни тарқатиш субъектининг розилиги билан амалга оширилади”. 
 Тиббий маълумотларнинг асосий хусусияти уларнинг махфийлигидир. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддаси “Шифокор сири” деб номланади. 
 Унда белгилаб қўйилганидек: “Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади”. 
 Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади. 
 Шу боис шифокорлар, журналистлар, блогерлар ва барча фуқаролардан коронавирус инфекцияси юқтириб олган беморлар ҳамда мазкур хасталик эҳтимоли билан назоратга олинган кишилар ҳақида маълумот тарқатишда юқоридаги қонунлар талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. 
 
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР