Бугунги кунда юртимизда коронавируснинг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Айниқса, ортиқча ваҳимага берилиш, озиқ-овқат захирасини ғамлаш, харид миқдорининг кескин ошиши натижасида савдо нуқталари ва деҳқон бозорларида сунъий равишда нархларни ошириш ҳолатларининг олди олинмоқда. Бу борада бозорлар ва савдо нуқталарида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Хуррам Жураев ва сектор раҳбарлари туман бош солиқчиси Бахтиёр Усмоновлар ҳар куни бозорларда нарх-навонинг сунъий кўтарилишининг олдини олиш мақсадида доимий равишда назорат тадбирларини ўтказишмоқда.
Хусусан, туман марказий деҳқон бозордаги нарх-навонинг ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги ва туман давлат солиқ инспекцияси, бозорлар маъмурияти ҳамкорлигида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир тадбиркор ва сотувчилар билан бирма-бир суҳбатлашишмоқда.
– Тўғри, бозор талаб ва таклифга қараб бўлади. Лекин бу дегани маҳсулотни хоҳлаган нархда сотиш мумкин дегани эмас. Кимдир инсофини еб, нархни оширса, тартибга чақирамиз. Савдонинг ҳам олтин қоидаси бор: харидорни норози қилма, тарозидан урма. Ҳалигача, мен аҳолидан шикоят эшитганим йўқ. Бироқ яқин бир-икки кун оралиғида харидорлардан эшитиб қоляпмиз, ана у ерда мунча қиммат, нима бўляпти ўзи, деб. Солиқчиларимиз нархларни тартибга солиб турибди, - дейди туман ҳокими Хуррам Жураев.
Шунингдек, бозорлар, дорихона ва турли савдо нуқталарида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳи самарали фаолият олиб бормоқда.