Коронавируснинг олдини олиш бўйича барча жойларда бўлгани каби Чироқчида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда биз, депутатлар ҳам жипслашиб, халқ ичига кириб бориб турли ваҳималарга ўрин йўқлигини, қолаверса, жойларда нарх-наволарнинг сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.
Юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши қайд этилган кундаёқ, тиббиёт ниқобларини бепул тарқатишни бошладик. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат махсулотлари ва тиббиёт ниқобларини тарқатмоқдамиз, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутати М.Бердиқулова. Энг қизиғи депутат тиббий ниқобларни дорихоналардан сотиб олиб, аҳолининг кам таъминланган қатламига бепул тарқатмоқда. Мана сизга ватанпарварлик.
Албатта, бугунгидек мураккаб вазиятда барчамиз баҳамжиҳат бўлиб, қўлимиздан келган ёрдамни аямаслигимиз лозим. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар шундай кунларда билинади. Ишончим комил, халқимиз якдилликда бу синовни ҳам енгади.