Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!”

--- 22-мар, 10:489 1 007
Наврўз ўзгача бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғунва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру-саховат рамзи ва белгисидир. Шу боисдан юртимизда халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатлари асосида нуроний кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш эзгу қадриятларимиздан саналади.
Асрлар давомида халқимиз томонидан Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик тамойили остида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади ва маъно-мазмунига ғоят ҳамоҳанг тарзда катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келинмоқда.
Наврўз байрами муносабати билан беморларни зиёрат қилиш, кексалар холидан хабар олиш, муҳтожлар, якка-ёлғизларга байрам туҳфалари тайёрлаб уларга хурсандчилик улашиш мақсадида жорий йилнинг 21 март куни “Чироқчи” маҳалласида истиқомат қилувчи кекса, ногирон, беморлар ҳолидан хабар олиниб, Наврўз байрам кайфияти ҳамда кўнгилларига баҳорий табассум, кўтаринкилик улашилди, кексаларнинг табаррук дуолари олинди. Шунингдек, оилаларга ташрифлар доирасида туман ҳокими номидан 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР