Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Бугунги ҳаракат – эртанги барака

--- 23-мар, 16:569 1 575

Чироқчи тумани фермер хўжаликларида баҳорги дала юмушлари бошланди. Жорий йил ҳосили учун ғўзани навлар бўйича жойлаштиришда фермер хўжаликлари таклифи инобатга олинди. Унга кўра “Бухоро-102”, “Порлоқ-4”, "Бухоро-6", “Янгинав” каби навлар экилиши белгиланди.

Маълумки, юртимиз бўйлаб   коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олшига қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, баҳорги қишлоқ хўжалиги ишлари кутиб турмайди. Шунга айтишадида “Бугунги ҳаракат – эртанги барака” деб. 


 1-сектордаги “Жура бобо Бойқулов” фермер хўжалигида ўтказилган баҳорги агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш ва чигит экишга бағишланган кўргазмали семинарида бу алоҳида таъкидланди. Мавсумга тайёргарлик ишлари муҳокама этилиб, эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
 
 Фермерларга хизмат кўрсатувчи шохобчалар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда мутахассислар томонидан далани экишга тайёрлаш, тупроқ намлигини сақлаш, майдонни текислаш ва чигитни сифатли экиш, дала шийпонларида меҳнаткашлар учун зарур шароит яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
 
 Чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича туманда ўзига хос тажриба тўпланган. Соҳа раҳбарлари ва мутахассислар томонидан экиш ишларини сифатли ташкил этиш, агротехник тадбирлар хусусида тавсиялар берилиб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR