Чироқчи туманида коронавирус юқтирган фуқаро аниқлангандан кунидан эътиборан, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари янада кучайтирилди.Махсус техникалар ёрдамида туман кўчалари, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда туманга кириш ва чиқиш постларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.Туман ички ишлар бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотларнинг махсус транспорт воситалари йўлларда дезинфекция ишларини олиб бормоқда.Шунингдек, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилиб, уйдан сабабсиз кўча чиқмаслик, зарурат бўлганда белгиланган талаблар асосида ҳаракатланиш лозимлиги бўйича тарғибот тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда.