Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев кўкдалалик ёш деҳқонлар билан учрашди

--- 01-апр, 23:039 2 219
Бугун Кўкдаланинг бепаён кенгикларига экилган тарвуз ниҳоллари баравж ривожланмоқда. 
Миришкор деҳқонлар ҳар бир кундан унумли фойдаланишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Худайбергенов Турсинхан Айдаровичнинг ташаббуси билан бошланган "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси тез фурсатда ўз натижасини кўрсатишига ишонамиз. 
Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев кўкдалалик ёш деҳқонлар билан учрашди.
Туманнинг Кўкдала ҳудудида оқар сув кам. Ястаниб ётган бепоён кенгликлар, унумдор тупроқ эса ўзи улкан хазина. Ҳозирги кунда ана шу ерлардан унумли фойдаланиб, эрта пишувчи тарвуз етиштираётган кўкдалалик ёш деҳқонлардан Ғолиб Эшматов қабулхона мудири билан бўлган суҳбатда ёшлар учун яратиб берилаган имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. 
Айни вақтда 1.5 гектар ерда тарвуз ниҳолларини парваришлаяпмиз. Насиб қилса май ойининг якуни билан маҳаллий бозорларимизга ва албатта экспорт учун 11 минг дона тарвуз чиқаришни режалаштирмоқдамиз,- дейди эндигина 28 ёшни қаршилаган Ғолиб Эшматов.
“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси полизчи деҳқон ёшлар сафини кенгайтириши баробарида туман ёшларининг иш билан бандлигини таъминлашда янги даврни бошлаб берди.  Шу боис, бу ҳудуд полиз, мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда вилоятдагина эмас, мамлакатимизда ҳам муносиб ўринга эга. Айниқса, бу ерларда плёнка остида эртаги тарвуз етиштириш борасида ўзига хос тажриба мавжуд.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR