Баҳор томорқага экин экиш ойлиги. Фарзандларга ҳалол меҳнат қилишу, тўкин яшашни ўргатиб, уларнинг бахту иқболидан, тинч-фаровон турмушидан суюниш ва буни ҳаётнинг энг ширин мазмун-моҳияти, деб билиш халқимизга хос юксак фазилат. Чироқчида ҳам ана шундай эзгу ният билан томорқасида турли зироат етиштираётган, ўғил-қизларига деҳқончилик сир-синоатини ўргатаётган, пешона тери эвазига тўкин-сочин, осойишта ва обод турмуш кечираётган оилалар кўп. Уларнинг томорқачиликда янги, сердаромад усуллардан фойдаланиб, иссиқхона барпо этаётгани ва қишин-ёзин лимон, бодринг, помидор, турли сабзавот ва кўкатлар етиштираётганига, турфа гул кўчатлари парваришлаётганига ҳавасинг келади.