Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Маҳалла ва қишлоқ кўчалари махсус техникалар ёрдамида дезинфекция қилинмоқда

--- 04-апр, 10:319 1 457

Тумандаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида маҳалла ва қишлоқ кўчалари  махсус қоришма билан дезинфекция қилинмоқда. Бу ишларга туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари жалб қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида туманимиздаги маҳаллалар кўчалари доимий равишда дезинфекция килиняпти. Кўриб турганингиз туманнинг Зарбдор маҳалласида бўлаётган ишлар, - дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғанишер Имомқулов.Бугунги кунда ишга чиқишига зарурат бўлмаган ходимлар эса уй шароитида масофадан туриб фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган.Вирус ташилишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишларига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими махсус техникалари жалб қилинган бўлиб, ишлар туман бўйлаб кўчалар, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда туманга кириш ва чиқиш постларида амалга ошириляпти.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР