Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Депутат мурожаати

--- 06-апр, 15:119 1 197

ҲУРМАТЛИ САЙЛОВЧИЛАР!
Мен 138 – Кўкдала сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига сайланган депутат сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бўйича сизларга мурожаат қилиб, қуйидагиларни етқазмоқчиман.Бугун дунёда тарқалган коронавирус пандемиясиинсоният олдида оғир синовларни келтириб чиқараяпти. Кўрилаётган чораларга қарамасдан пандемия дунё аҳолисининг соғлигига таҳдид солаяпти, иқтисодиётга эса катта зарар етказа бошлади.
Мана шундай бир вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томониданаҳолини соғлигини сақлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича фармоннинг имзоланиши Ўзбекистондакоронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилган жуда муҳим қадам бўлди.
Ушбу фармон талабларидан келиб чиқиб, юзага келган ҳолат ҳар бир ҳудуд, туман, шаҳар, қишлоқлар ва маҳалаларда, қолаверса ҳар бир оилада короновирус пандемиясига қарши онгли равишда бир қанча йўналишда кураш олиб бориш кераклигини тақозо қилмоқда. 
Бунинг учун ҳар биримиз - мен нима қилишим керак, турмуш тарзимни,одатларимни кайси томонга ўзгартиришим керак – деб, ўзимизга савол беришимиз ўринли бўлади. Энг аввало ўзимиз юриш-туришимизга, оила аъзоларимизга, уларнинг соғлигига бефарқ бўлмаслигимиз керак. Дейлик ўз оиламиз даврасида тартиб ўрнатдик, лекин кўчада болалар бир тўда бўлиб футбол ўйнашаяпти ёқи қишлоқнинг беш-олтита аёллари зерикканидан кўчада давра қуриб гап сотишаяпти. Бир қараганда буларни бизга даҳли йўқдек. Лекин уларни ичида кимнингдир боласи, турмуш ўртоғи, яқин қўшниси короновирус билан зарарланган одам билан бирор алоқада бўлган бўлиши мумкин, ёки бозорда қўлидан бирор нарса олгандир. Бир игнанинг кўзидай жойда 2 миллиондан ортиқ вирус бўлишини ҳисобга олсак, касаллик омили жуда тез тарқалиб кетишига ҳеч шубҳа қолмайди. 
Шунинг учун бир қарашда майда-чуйдадек бўлиб кўринадиган нарсаларга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Ҳаммамиз бир биримизга эътиборли, талабчан бўлишимизни вазият тақозо қилаяпти. Бугундан бошлаб ҳар биримиз, ҳаттоки оила даврасида ҳам, агарда зарурат юзасидан бозор учарга чиқиб келадиган бўлсак ҳам ўзимизни ихоталашимиш зарур. Яъни, ниқоб тақишимиз, антисептик воситалардан фойдаланишимиз, кийимларимизни зарарлантиришимиз ва оила аъзоларимиз билан оралиқ масофани маълум муддатга сақлашимиз мақсадга мувофиқ.
Дунёнинг АҚШ, Италия, Испания каби “мана-ман” деган давлатларида коронавирус тарқалишининг дастлабки даврида аҳоли етарли даражада эътиборли ва бир бирига нисбатан талабчан бўлмаганлиги туфайли пандемиянинг ўта салбий оқибатларини бошидан кечирмоқда. Бундан биз ўзимизга тезгина тўғри хулсани чиқариб олишимиз зарур деб ўйлайман.
Шундай мураккаб бир пайтда давлатимиз раҳбариқабул қилган фармонда тадбиркорлар ўз фаолиятини давом эттириши учун кўплаб имтиёз ва преференциялар тақдим этилаяпти. Ушбу фармон нафақат йирик корхоналар, шунингдек энг кичик бизнес субъектларини ҳам мана шундай мураккаб бир пайтда фаоллигини сақлаб қолишга қаратилган.
Бундай кенг қамровли чоралар кўрилиши бошқа давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан ўзининг халқчиллиги билан ажралиб турибди, яъни инқироздан энг куп азият чекиши мумкин бўлган аҳолининг катта қатламини даромад манбаи билан таъминлаш бош вазифа сифатида қаралаяпти. Чунки аҳолининг даромад манбаига эга бўлмаслиги уларни депрессия холатига тушуради ва касалликка чалиниш эҳтимолини янада оширади.
Президентиз 3 апрель куни халқимизга мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим”лигини айтиб ўтдилар. Бу сўзларни тагида жуда катта маъно бор. 
Мамлакатимизда короновирусга қарши олиб борилаётган кураш,агарда ҳар биримиз карантин чекловларига сабр-тоқат билан ёндашсак, билим-савиямизга таяниб ўзимизга ва ён атрофимиздагиларга талабчан бўлсак, албатта ўз самарасини беради.Ишончим комилки, менинг сайловчиларим бундай синовли дамларда ўзларининг энг юксак хислатлари ва иродасини намоён этиб,пандемия оқибатларини албатта енгади.

Шарофиддин НАЗАРОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик Палатаси депутати,
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қумитаси раиси
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR