Чироқчи туманининг Қизилчовра маҳалласида яшовчи фуқаро Азамат Танибердиев коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб бораётган ҳарбийлар ва шифокорларга миннатдорлик билдирди. Фуқаро карантин ҳудудидаги ҳарбийлар, соғлиқни сақлаш ходимлари ва шифокорларга озиқ-овқат ва антисептик воситалар, тиббий ниқоблар ҳадя қилди. Шунингдек, 15 килограмм ош дамлаб “Кун қаҳромонлари”ни меҳмон қилди.“Сизлар бизнинг қаҳрамонимизсиз. Мен буни барча яқинларим номидан айтяпман. Балки сизлар буни қаҳрамонлик дея тан олмассизлар, лекин сизлар бунга муносибсизлар. Шунинг учун ҳам сизларга раҳмат айтаман”, дея фикр билдирди Азамат Танибердиев.