Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 27 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.
Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.