Қадрли чироқчиликлар!
Азиз тумандошлар!
Жорий йилнинг 8 апрель куни мухтарам Президентимиз раислигида юртимизда каронавирус пандемиясига карши курашиш буйича амалга оширилаётган ишлар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳоли томорқасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Мухтарам юртбошимиз каронавирус пандемияси сабаб бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келишини олдиндан билган ҳолда Ўзбекистон бўйлаб озиқ-овқатга бўлган ички талабни қондириш учун аҳоли томорқасидан кенг фойдаланиш лозимлигига эътибор каратди.
Ҳозирги шароитда барча фуқароларимиз карантин қоидаларига амал қилиб, уйда қолиб, санитария қоидаларига риоя қилган холда хар биримиз томорқамизга тегишли кўчатларни экишимиз зарур.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, томорқа масалалари билан шуғулланиш ва аҳолига қулайлик ва имкониятлар яратиб бериш мақсадида Чироқчи тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими негизида «Томорқа штаби» тузулиб, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириб, аҳолига керакли кўчатларини етказиб беришга амалий ёрдам беради.
Азиз тумандошлар!
Ўз келажагимизга бефарқ бўлмайлик, томорқачиликни ривожлантирайлик!
Мурожаат учун:
«Томорка штаби» телефон раками:
(+99875) 562 15 35
(+998) 91 947 31 01
(+998) 90 901 66 84
Шунингдек, яшаш жойи бўйича барча маҳалла фуқаролар йиғинларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.