Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Томорқа – даромад манбаи

--- 12-апр, 12:089 1 555
Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. 
Чироқчи туманида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган тумандошларимиз кўп. Хусусан, Паканди ва Барака маҳаллаларида истиқомат қилувчи 500 дан ортиқ аҳоли ҳонадон эгалари томорқачилик орқасидан яхшигина даромад олишмоқда. 

Бугун туман ҳокими ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Шавкат Чоршанбиев ва туман Давлат хавфсизлик хизмати вакили Рустам Сапарбоевлар Паканди ва Барака маҳаллаларида полиз экини кўчатларини  етиштириш билан шуғилланадиган оилалар томорқасида бўлишди.
Туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Айниқса, Паканди ва Барака  маҳаллалари аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. 

– Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир, – дейди Р.Сапарбоев – Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир. Туманимиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё. 

Тадбиркор деҳқонлар фақат иссиқхона билан чекланиб қолмасдан, хонадонида паррандачиликни ҳам йўлга қўйган. Товуқ, курка кўпайтириб, оиланинг тухум ва парранда гўштига бўлган эҳтиёжини қондиришдан ташқари, бозорга чиқариб яхшигина даромад олмоқда. 
Буларнинг барчаси мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самараларидир.

Шавкат Чоршанбиев,
Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР